Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 shayhontohur.toshkent.uz Shayhontohur.Toshkent.Uz - Солиқ Қонунчилигини Тубдан Такомиллаштириш Бўйича Ташкилий Чора-Тадбирлар Тўғрисида
Фотогалерея
Видеогалерея

Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида - Бўлимга қайтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони талабларини амалга ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларини оширишнинг қўшимча захираларини аниқлаш, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, хориж мамлакатларининг солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилиги соҳасидаги синалган илғор ютуқларини имплементация қилиш ишлари қониқарсизлигича қолмоқда. 

Бу республика солиқ органлари фаолиятини, жумладан, уларнинг солиқ тўловчилар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, солиқ қарзларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, солиқ назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлигидан далолат беради. 

Солиқ маъмуриятчилиги ва солиққа тортишнинг замонавий усулларини, солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлиги ва бюджетга ўз вақтида тушиши устидан самарали назорат механизмларини жорий этиш орқали солиқ-бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш, бюджет жараёни шаффофлиги даражасини ошириш мақсадида: 

1. Қуйидагилар: 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ; 

солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳлар 2-3-иловаларга мувофиқ таркибда тузилсин. 

2. Республика комиссияси (А.Н.Арипов) тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга: 

умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар талаблари ҳамда бозор иқтисодиёти тамойилларига жавоб берадиган нормалар яратилиши; 

солиқ назоратининг хорижда кенг қўлланилаётган илғор ва синалган шакл ва усулларини жорий этишни ҳисобга олган, жумладан, халқаро эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда солиқ маъмуриятчилиги механизмларини қайта кўриб чиқиш; 

республика стратегик манфаатлари ҳамда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичини ҳисобга олган ҳолда, солиқ соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормаларни миллий солиқ қонунчилигига имплементация қилиш, шунингдек, самарали давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш; 

солиққа тортиш ва солиқ маъмуриятчилиги масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан икки хил талқин қилиниши мумкин бўлган нормаларни чиқариб ташлаш мақсадида уларни инвентаризация қилиш; 

тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни кўпайтирган ҳолда, солиқ қонунчилигини унификация қилиш; 

солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини изчил таъминлаш; 

солиқлар йиғилувчанлиги даражасини ошириш, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқ ва йиғимларнинг тўлиқ ҳажмда тушишини таъминлаш, солиққа тортилишдан бўйин товлаш имкониятини истисно қилиш; 

хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий солиқ юкини пасайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, ресурслардан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлаш, самарасиз солиқ ва йиғимларни бекор қилиш; 

кичик ва йирик бизнес субъектларининг солиқ юкини максимал даражада баробарлаштиришга хизмат қиладиган усулларни жорий этиш; 

хориж мамлакатларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги солиққа тортиш тизимини танқидий ўрганиш асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш механизмини соддалаштириш; 

"солиқ имтиёзи" ва "солиқ преференцияси" тушунчаларини аниқ чегаралаш, вақтинча имтиёз бериш муддатларини белгилаш, шунингдек, самарасиз ва эскирган солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш; 

тадбиркорларга бизнеснинг ўрта муддатли истиқболда ривожланишини асосли равишда прогноз қилиш имкониятига эга бўлишлари учун солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин. 

3. Республика комиссияси (А.Н.Арипов) ва ишчи гуруҳлар етакчи олим ва юқори малакали мутахассислар – экспертлар, тадбиркорлик тузилмалари ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, жаҳоннинг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги "Молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини танқидий ўрганилишини ташкил этиш тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ солиқ органлари фаолиятини танқидий ўрганиш натижалари асосида: 

биринчи босқичда – 2018 йил 1 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш; 

иккинчи босқичда – 2018 йил 1 июль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқишни таъминласин. 

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишга халқаро эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилишда кўмаклашсин. 

5. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М.Содиқов зиммасига юклансин. 



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2018 йил 13 февраль 

14.02.2018

http://uza.uz/oz/documents/soli-onunchiligini-tubdan-takomillashtirish-b-yicha-tashkili-13-02-2018

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар