Тошкентда чоршанба куни замонавий кўчага айлантириш режалаштирилаётган Амир Темур шоҳ кўчасида ажратувчи тўсиқларни олиб ташлаш ишлари бошланди.
Проспектнинг Осиё кўчаси билан кесишмасидан Кичик ҳалқа йўлидаги йўл ўтказгичгача бўлган қисмида нафақат ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи тўсиқлар, балки проспект четидаги панжаралар ҳам олиб ташланмоқда. Келгусида бошқа қисмлардаги тўсиқлар ҳам демонтаж қилинади.
Аввал хабар қилинганидек, Россиянинг КБ Стрелка компанияси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида шоҳ кўча тўлиқ қайта режалаштирилади. Қатнов йўлаклари сони оптималлаштирилади (ҳозирда турли участкаларда улар сони турлича), хавфсиз пиёдалар ўтиш жойлари, қулай пиёдалар йўлаклари, велойўлаклар, автомобиль қўйиш жойлари ташкил этилиб, янги дарахтлар ўтқазилади.
Амир Темур шоҳ кўчаси келгусида Ўзбекистон пойтахтидаги кўчалар ва жамоат ҳудудларини модернизация қилишда намуна бўлади.
Тошкент ҳокимияти вақтинчалик ноқулайликлар учун шаҳарликлардан узр сўради.
https://www.gazeta.uz/uz/2018/07/11/amir-temur/
12.07.2018
Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
“Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 42
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
beta(test statistika)
24.09.2018 ҳолати |
Сайтга келиб тушган мурожаатлар |
Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар |
PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар |
Келиб тушгани мурожаатлар |
454
|
322 |
215 |
Ижродаги мурожаатлар |
41 |
44 |
16 |
Ижроси таъминланган мурожаатлар |
413 |
278 |
199 |
Муддати бузилган мурожаатлар |
19 |
23 |
12 |
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона |
(+9989 71) 241-88-71 |
Шикоятлар бўлими |
(+9989 71) 241-26-00 |
Факс |
(+9989 71) 241-26-66 |
